Қирғизистон чегаралар бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон билан музокаралар ўтказади

383
0

Қирғизистон чегаралар бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон билан музокаралар ўтказади

Бишкек чегарамасаласидаўзбекватожиктомонибилан бош вазир ўринбосарлари даражасида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деди 18 август куни Қирғизистон президенти билан ўтказилган онлайн йиғилишда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров.

Изоҳ: Халифалик таркибидаги Туркистон ўлкалари аввал чор Россия томонидан босиб олинди, кейин эса СССР таркибига киритилди. Шундан кейин бу худуд 5та республикага парчалаб ташланди ва улар ўртасига сунъий чегаралар тортилди. СССР чегаралар тортилаётган вақтда келажакда бу республикаларни қайта бирлашиб кетишининг олдини олиш ва керак бўлган пайтда чегара муаммоларидан фойдаланиб ўз таъсир доирасида ушлаб туришни кўзлаган ҳолда, чегараларни худди шахмат доскасидаги катаклар каби тортиб чиқди.

 1991-йили СССР тарқаб кетганидан сўнг бу давлатлар ўртасидаги кўплаб ҳудудлар бахсли бўлиб қолди. Хусусан, бунда ноаниқликлар Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида шу кунга қадар турли зиддият ва можаролар ўчоғи бўлиб қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, кейинги ўн йил орасида қирғиз-тожик чегарасида камида 150та можаро қайд қилинган, юзлаб одамлар тан жароҳати олган бўлса, ўнлаб маҳаллий аҳоли вакиллари ва икки давлат чегарачилари қурбон бўлди. Қирғиз-ўзбек чегараси ҳам айни шу каби зиддиятлар учун тайёр ҳудуд бўлиб қолмоқда. Шундай можаролардан охиргиси шу йилнинг 31 май куни қирғиз-ўзбек чегара ҳудудидаги аҳоли ўртасида Чашма булоғининг сувидан фойдаланиш устида келиб чиқди. Икки ўртадаги жанжалда Ўзбекистондан 187 киши, Қирғизистондан 25 киши яраланди. Бир нечта уйга ўт қўйиб юборилди…

 Афсуски, биз айни чегаралар мустамлакачи кофирлар томонидан мусулмонларни бўлиб ташлаш, шу чегараларда можаролар қўзғаш орқали бир Уммат, икки қардош халқ вакиллари ўртасида жарлик пайдо қилиш ва ҳукуматларга босим ўтказиш қуроли сифатида фойдаланаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмадик. Бизнинг ва куфр томонидан устимизга ўрнатиб қўйилган малай ҳокимларнинг дарди икки давлат ўртасидаги чегараларни тезроқ аниқлаш ва мустаҳкамлашдан иборат бўлди холос.

Аслида чегара муаммолар уни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудларни ҳал этиш билан ечилиб қолмайди. Балки мустамлакачи давлатлар ўзларига малай бўлган ҳокимлар орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўздинлари Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билангина хал бўлади. Ана шунда ўрталаримизга тортилган сунъий чегаралар йўқ бўлиб, бизлар яна қайта пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам байроқлари остида бирлашишимиз мумкин бўлади, иншаАллоҳ.

АбдураҳмонОдилов

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Time limit is exhausted. Please reload CAPTCHA.