АҚШ бирлашган штаб бошлиғи генерал Жозеф Данфорд Ливияда ИШИД ташкилотининг ёйилишини тўхтатиш учун тезкор кескин ҳарбий ҳаракат бошлаш зарурлигини билдирди. У бу ташкилотнинг Ливия ерларидан регионал база сифатида фойдаланиш ниятида эканидан огоҳлантирди.
Данфорд Вашингтонда берадиган кўрсатмаларига оид тафсилотларни очиқлашдан ўзини олиб қочди. Вашингтон мақсадлари минтақада иттифоқчилардан олинаётган қўллаб-қувватловни янада яхшилашдан ҳамда Ливияни мудофаа қилишга ва қўшни давлатларни кучайтиришга қодир бўлган маҳаллий кучларни яратишдан иборатлигини билдирди. У оз сонли Журналистлар олдида бундай деди: «ИШИДнинг кенгайишига қарши курашда кескин ҳарбий ҳаракат олиб бориш лозим. Бир вақтнинг ўзида, биз ушбу ҳарбий ҳаракатни узоқ муддатли сиёсий амалиётга хизмат қиладиган йўсинда олиб боришни истаймиз».
ИШИД ташкилоти Ливиядаги нефт сектори инфраструктурасига ҳужум қилди ҳамда ҳокимиятдаги анчадан бери давом этиб келаётган бўшлиқдан фойдаланиб, Сирт шаҳрига кириб олишга муваффақ бўлди.
Данфорд Африканинг бир неча минтақаларида фаол бўлган француз армияси билан ИШИДчиларга қарши кураш тўғрисида сўзлашувлар олиб боргандан кейин бундай деди: «Ишонаманки, хоҳ французлар, хоҳ америкаликларга нисбатан бўлсин, барчамизнинг ҳаракатимиз янги ҳукумат билан ҳамкорликда олиб борилади».
Кейин у ливияликларнинг «ИШИД ташкилотига қарши кураш учун» хорижий кучларнинг туришига рози бўлиши олдинга силжишга қаратилган муҳокамалар учун жуда муҳим эканини урғулади. У суръат билан ҳаракат қилишни исташини, бироқ масала Ливия билан боғлиқ экан, «айни суръат соатлар эмас, ҳафталарни англатишини» эътироф этди. (Ҳаёт газетаси).
Роя газетаси шарҳи:
Генерал Данфорд баёнотидан Ливияда энг кучли нуфуз соҳиби бўлиш учун Америка режалаштирган нарсанинг ҳақиқати кўринмоқда. Америка ўзининг ушбу режасини амалга ошириш учун «Давлат ташкилоти»нинг Ливиядаги мавжудлигидан бир баҳона сифатида фойдаланяпти. Африкадаги Америка ҳарбий етакчилиги ўз ниятини икки ҳафта бурун расмий тарзда фош қилди. Яъни Ливияга нисбатан ҳарбий аралашув Африкадаги, айниқса, Ливиядаги террорчи жамоаларни қаттиқ тазйиқ остига олишга қаратилган ва муддати беш йил қилиб белгиланган режага мувофиқ амалга оширилишини фош қилиб қўйди.
Роя газетасининг 2016 йил 27 январ чоршанба кунги 62-сонидан