Трамп: АҚШ иқтисоди турғунликдан сўнг яна ривожлана бошлади

724
0

Трамп: АҚШ иқтисоди турғунликдан сўнг яна ривожлана бошлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцариянинг Давос шаҳарида ташкил қилинган 48 жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган якуний нутқида АҚШ иқтисодини кўкларга кўтариб мақтади. Нутқининг аксар қисмини глобал бизнесменларни АҚШга сармоя ётқизиш учун қизиқтиришга бағишлаган Трампнинг таъкидлашича, АҚШда бир неча йиллар давом этган турғунликдан сўнг давлат иқтисоди яна ривожлана бошлаган.

 “Биржа кетма-кет рекорд даражасида кўтарилмоқда ва бу сайловдан буён мамлакатимизда 7 триллион доллардан ортиқ бойлик олиб келди”, деди АҚШ президенти.

Трамп АҚШда Аёллар ва Африкадан келиб, Америкага ўрнашиб қолган америкаликлар орасида ишсизлик тез суратда камайганлигига урғу берар экан, президентлик вазифасини бошлагандан буён икки миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланганлигини қўшимча қилди. Унинг олға суришича, АҚШ ҳозирда сармоя ётқизиш учун энг яхши даврда турибди. Чунки унинг иқтисоди шубҳасиз дунёнинг энг буюк иқтисодиётига айланган ва Америка янгидан рақобатбардош мавқени қўлга киритган.

Шунингдек ўз нутқида “терроризм” ҳақида ҳам тўхталган Трамп, коалицияга аъзо давлатларнинг кўмаги билан ИШИДнинг қўлидаги ҳудудлар деярли юз фоизга қайтариб олинганлигини қайд этди. Унга кўра, бугунги кунда хавфсизликни таъминлаш мақсадида АҚШ армияси учун “тарихий сармоялар” киритилган.

“Хавфсизликни сақламай туриб, хотиржамликка эриша олмаймиз”, деди Трамп нутқи давомида.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Time limit is exhausted. Please reload CAPTCHA.