Президент Ҳасан Руҳоний ядро дастури борасида Эрон номидан Америка ва бошқа Ғарб мамлакатлари билан музокара олиб бориш учун тўла салоҳиятга эга эканлигини айтар экан, “Эрон ҳар қандай шароитда ҳам ядровий қурол ишлаб чиқармайди”, дея таъкидлади.
Руҳонийга кўра, у прездентлик сайловида ғалабани қўлга киритганда АҚШ президенти Обама уни ғалаба билан табриклагани Эроннинг АҚШ ва Ғарб давлатларига яқинлашиш учун туртки бўлган.
Эрон раҳбари АҚШнинг NBC телеканалига берган интервьюсида “Биз оммавий қирғин қуроллари, шу жумладан ядровий қуролни ҳеч қачон ишлаб чиқармаймиз, деб қайта-қайта айтганмиз. Ҳеч қачон бундай қилмаймиз”, – деди.
Эрон олий раҳбари оятулло Али Хоменеий ҳам ядровий қурол Ислом қадриятларига тўғри келмаслигини билдирди.
Шунингдек, Руҳоний яқинда АҚШ раҳбари Барак Обамадан олинган мактуб “ижобий ва конструктив” эканини билдириб, “Бу муҳим келажак сари қўйилган кичик қадамлар бўлиши мумкин”, – деди.
Руҳонийнинг Ғарб билан таранглашган муносабатларни яхшилаш ниятидан далолат берадиган бу баёноти БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида қатнашиш учун Нью-Йоркка сафар қилишидан олти кун аввал янгради. Келаси ҳафта Эрон президентининг БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиши кутилмоқда.
Туркистон: Демак Эрон призидентни алмаштиришдан кўзланган мақсад, АҚШга нисбатан махфий хиёнатларини ошкораликка олиб чиқиш эканда. Эроннинг етакчилиги барчага маълум шия диний рахнамоларининг қўлида. Хозирги бошлиқлари Хоминий бўлиб вазиятлар деярли унинг қўлида.
Лекин бу иккиюзламачи сиёсат узоққа бормайди. Уларнинг диний ниқоблари очилиб бўлган. Халқи диний рахбарларининг иккиюзламачиликларидан огоҳ ва унга нафратлари тоборо ортиб бормоқда. Бу яқин келажакда халқ нрозичиликларига, балки инқилобга олиб келиши мумкин.